13-16 сентябр кунлари Хива шаҳрида Ўзбекистоннинг маданияти, маданий мероси, қадриятлари ва урф-одатлари, шунингдек, мамлакат туризм салоҳиятини жаҳон миқёсида янада кенг тарғиб қилишга йўналтирилган “Марказий Осиё дунё сивилизациялари чорраҳасида” халқаро маданий форуми бўлиб ўтади.
Форум Президент Мирзиёев ташаббуси ва UNESKO шафелигида ўтказилмоқда. Халқаро маданий форум бутун минтақадаги маҳаллий ва ҳукумат раҳбарларини бирлаштириб, барча учун муҳим бўлган муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни самарали ҳамкорлик орқали ҳал қилишга қаратилган.
Бу форумда Вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари жамоат тартибини, фуқаролар хавсизлигини таъминлаш ва фуқаролар карантин қоидаларига амал қилишларини таъминлаш билан бир қаторда Хива шахрига ташриф буюрган туристларга таржимонлик ҳам қилишади.