Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эрон ядровий дастури бўйича навбатдаги ҳар чораклик ҳисоботида ноябрь ойигача Теҳрон ядровий бомбага эга бўлади, дейилмоқда. Сўнги ойларда жаҳон ҳамжамиятининг энг жиддий огоҳлантиришларига қарамасдан, Эрон 60 фоизгача бойитилган уран захираларини тўрт бараварга кўпайтирди.
Эрон ўз ядро дастурининг тарихи давомида уранни 60 фоизгача бойитмаган. Бу катта ўзгариш. Агар уран 60 фоизга бойитилса, ядровий қурол ясаш учун мос бўлган 90 фоиз бойитиш билан уран ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишларнинг 95 фоизи бажарилган бўлади.