«Эл-юрт умиди» жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича ўтказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кўра “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган 15 нафар ўқитувчи 12 сентябрь куни Россиянинг Санкт- Петербург шаҳридаги Герцен номидаги педагогика университетига малака оширишга жўнаб кетди. Бу ҳақда Халқ тапълим вазирлиги хабар бермоқда.
Халқ таълими вазирлиги барча устозларимизга ушбу курсларни муваффақиятли ўтаб, юртимизга янада юксак малака билан қайтишларини тилаб қолади.