29-30 cентябрь кунлари, “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги Форум бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 29-30 cентябр кунлари, “Ўзбекистон: Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги Ўзбекистон Иқтисодиёт Форуми бўлиб ўтади.

Форум Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг кўмаги ва иштироки билан ўтказилади. Шунингдек, 300 га яқин иштирокчиларни, жумладан, Ўзбекистон ҳукумати, халқаро бизнес ва молия ҳамжамияти, халқаро ташкилотларнинг юқори даражали вакилларини, минтақавий кўп томонлама ривожланиш институтлари, сиёсатчилар, нодавлат ташкилотлар ва халқаро оммавий ахборот воситалари ходимларими бир нуқтада жамлайди.

Форум иқтисодиётни эркинлаштириш йўналишини сақлаб қолиш ва янада очиқ, халқаро миқёсда интеграциялашган ва рақобатбардош бозор иқтисодиётини яратиш режаларини муҳокама қилиш ва ўйлаб кўриш учун ноёб имкониятдир. Бундан ташқари, иштирокчилар ҳаёт сифатини яхшилаш ва барқарор, инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида инвестиция муҳитини яхшилаш ва макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ташаббуслари тўғрисида сиёсатчиларни жалб қилиш имкониятига эга бўладилар.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *