“БСТҚ” МЧЖ 2020-2021-йилларда 52,1 млн. сўм ҚҚСни нотўғри ҳисобга олган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу маблағлар учун аниқлаштирилган қайта ҳисобот олинган (корхона номи ўзгартирилган).
Жорий йилнинг ўтган даврида, 16 933 та контрагентда 1,6 трлн сўмлик ҚҚСни нотўғри ҳисобга олиниши юзасидан камерал солиқ текширувлари ўтказилди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Натижада, 16 594 та (97,7%) ҳолатда 1,5 трлн сўм ҚҚС нотўғри ҳисобга олинганлиги ўз тасдиғини топган бўлса, шундан, 3 872 та тадбиркорлик субекти томонидан 160,1 млрд сўмга қайта ҳисоботлар олинган.