Тошкент шаҳар ИИББ Aхборот хизмати хабар беришича, 10 сентябръ куни Чилонзор тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Илёс О. мурожаат қилиб, омборхонадан иккита газ плитаси ва учта кондиционерлар йўқолганини маълум қилган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 — моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Кўрилган чоралар давомида қисқа муддатда гумонланувчи – 27 ёшли Ойбек С. қўлга олинди.