15 ёшли ўзбекистонлик бола Apple’дан хато топди

АҚШда оиласи билан яшовчи ўзбекистонлик 15 ёшли Ғиёс Умаров бепул ўқув материалларининг энг йирик каталогларидан бири  iTunes U да бўлган хатони топди.

Илова бутун дунё бўйлаб миллионлаб ўқитувчилар ва талабалар орасида машҳур. Бироқ, яқин вақтгача дастурда камчилик бор эди – ёмон ниятли кишилар фойдаланувчиларнинг барча шахсий маълумотларини олишлари ёки ўқув жараёнига ҳар томонлама аралашиши мумкин эди.

Хатони топган Ғиёсжон компанияга камчиликларни дастурлаш тилида кодларга ёзиб, бу хатони тузатиш тўғрисида хабар юборган эди. Apple раҳбарияти илованинг сўнгги янгиланишида боланинг исмини ёзиб, ёш ўзбекистонликка ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ғиёснинг онаси ғурур билан, ўғли ҳатто штат губернаторининг шахсий табрикларини ҳам олганини айтган. Шу билан бирга, бола дастурлашни мустақил ўрганган ва ҳеч қачон дастурлаш курсларига бормаган.

Бу Ғиёс Умаровнинг биринчи ютуғи эмас. Ўтган йили смартфонга QR-код ёрдамида исталган одам кира оладиган хатони тузатишга ёрдам берган эди. Бу ҳақда Америка нашри NJ ёзган.
Ҳозирда Ғиёс Умаров АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Холмдел ўрта мактаб технолог талабалари уюшмасининг аъзоси ҳисобланади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *