Ўзбек таржимашунослиги учун оғир жудолик: Олим Отахон 70 ёшда вафот этди

Моҳир прозаик, ўзбек адабиётини нодир асарлар билан бойитган таржимон Олим Отахон 70 ёшда вафот этди.

Олим Отахонов 1951 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
1974 йилда ТошДУнинг филология факултетини тамомлаган.
Дастлабки тўплами бўлмиш “Болалик кабутарлари” 1981 йилда чоп этилади. Шундан сўнг ёзувчининг “Оқшом хаёллари” (1986), “Озод қушлар ҳақида қисса” (1988), “Адоқсиз кўчалар” (1990) каби насрий асарлари нашр этилган.
Таржимон Ясунари Кавабата, Андре Моруа, Хулио Кортасар, Марсел Пруст каби қатор жаҳон адабиётининг йирик адибларнинг нодир асарларини ўзбекчалаштирган.
Ўзбек носир ва шоирларининг асарлари жаҳон майдонига чиқишида ҳам О. Отахоннинг хизмати беқиёс.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *