Шайхонтоҳур туманида қатор ноқонуний савдо ҳолатларига чек қўйилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Д. В., С. Х., ва И. Ж. ларнинг инсонга кучли таъсир қилувчи 100 дона «Регапен» номли дори воситасини 2.5 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинган.
Шунингдек, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДБҚ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, фуқаро Л.A. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббий буюмлар туркумига кирувчи жами 20 000 дона рентген плёнкаларини харидорга 14 000 AҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан ЖК нинг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.