ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-август ойларида жами 175 минг 88 та никоҳ қайд этилди.
Ушбу даврда никоҳланувчилардан 58 нафар келин ва куёвлармиз қўш фамилияга, яъни никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия(масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда келин Ахмедова-Шухратова бўлади)га эга бўлди.
Қайд этилган никоҳланувчи қизлардан 545 нафари бўлғуси куёвларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган бўлса, 53 нафар никоҳланувчи куёвлар келинларнинг фамилияларини умумий фамилия сифатида танлаган.