Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда ШАРДА университети маъмурияти ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, таълим соҳасидаги халқаро тажрибалар алмашинувини таъминлаш ва мактаб битирувчиларини олий таълим муассасасига кириш имкониятларини ошириш масалаларида ўзаро келишувга эришдилар.
Жараёнда вилоятдаги умумтаълим мактабларида «ШАРДА синфлари» ташкил этиш, мактаб битирувчилари учун тўлов-шартнома маблағларида махсус имтиёзлар жорий этиш, олий таълим муассасаси талабаси бўлиш истагида бўлган андижонлик битирувчиларни имтиҳонсиз, суҳбат асосида қабул қилиш таклифлари икки томонлама маъқулланди.