Умумий эмлаш статистикасига кўра, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари эмлаш жараёнларида пешқадам бўлиб турибди.
15 сентябрь ҳолатига кўра, умумий қўлланган дозалар бўйича: Фарғона вилояти (1 991 751 доза);
биринчи дозани олган фуқаролар бўйича Андижон вилояти (1 155 375 доза);
коронавирусга қарши тўлиқ босқичларда эмланган фуқаролар сони бўйича Фарғона вилояти (409 949 доза) етакчилик қилмоқда.
Шу жумладан ССВ 452 мингдан зиёд тиббиёт Ковидга қарши эмланганлигини маълум қитлди.
15 сентябрь ҳолатига кўра, тиббиёт ходимларини эмлаш учун 982 144 доза вакцина ишлатилган.
452 205 нафар тиббиёт ходими вирусга қарши 1 доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 324 253 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Вакцина олиши лозим бўлган тиббиёт ходимларининг 71,6 фоизи тўлиқ эмланди.
15 сентябрь ҳолатига кўра, мактаб ўқитувчиларини эмлаш учун ҳам жами 1 128 359 доза вакцина ишлатилган.
499 886 нафар муаллим вирусга қарши 1-доза вакциналари билан эмланган бўлса, уларнинг 274 731 нафари коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.