Фуқаронинг чўнтагидан 5 300 доллар ўғирлаган шахс ушланди

24 август куни A.A ИИБга мурожааат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Дўрманча МФЙ ҳудудида жойлашган ҳайвон бозорида чўнтагида бўлган 5.300 AҚШ долларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а,б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни A.A содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169 моддаси 2 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *