Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси туман-шаҳар бўлим инспекторлари томонидан 352 та фуқаролар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмай фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва уларга нисбатан МЖтКнинг 68¹-моддасига асосан, 87 млн 490 минг сўм жарима белгиланган.
Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси маълум қилади, ҳозирги кунда уй-жойингиз давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса давлат хизматлари агентлигига тегишли ҳужжатлар билан мурожаат этишингизни сўрайди.
Хозирги кундаги Кадастр агентилиги ва Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан тузилган ишчи гурухлар Сирдарё вилояти ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган хатлов мобойнида сизнинг уй-жойингиз давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аникланган тақдирда фуқароларга БҲМнинг 10 баравари, мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши мумкин.