Жарқўрғон туманида 2021 йил 14 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимининг хабарига кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида доимий рўйхатда туриб, вақтинча Жарқўрғон тумани «Улуғбек» маҳалласида яшовчи, A.Рустам марҳум укаси A.Рашид тегишли бўлган, «Улуғбек» маҳалласи ҳудудида жойлашган уйни 2021 йил 6 март кунида маҳалладоши, M.Гулнорага 24 000 АҚШ долларига сотишга ва пулларни 2021 йил 1 август кунига қадар олишга келишиб, бошидан 1 000 АҚШ доллари олишга эришиб, ушбу пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
14 сентябрь куни A.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.