«Сурхон» жамоаси футболчилари ва раҳбарият ўртасидаги уруш нима сабабдан келиб чиққан?

Ижтимоий тармоқларда “Сурхон” жамоаси футболчилари ва раҳбатияти ўртасида маош тўланмаганлиги сабабли жанжал чиққани тўғрисида видео тарқамоқда. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси баёнот берди.

Маълум бўлишича, 17-сентябр куни “Сурхон” футбол клуби биносида собиқ футболчилар Ж.Э. ва А.Х. ҳамда жамоа сардори А.Г. ўртасида футболчилар бино деворига раҳбатият номига ҳақоратли ёзувлар қолдирганликлари туфайли келишмовчилик юзага келган. Шу куннинг ўзида Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга спортчилардан бадан шикастлари етказилгани тўғрисида ариза келиб тушган.
Мазкур факт бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув якуни бўйича қонуний чора кўрилиши ҳам таъкидланган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *