Андижондаги боғчада содир бўлган ёнғинга қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда 20-сентябр куни соат 11:30 да Андижон шаҳри, 2-кичик хабарлар тарқалди. ФВВ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, ушбу манзилда ҳақиқатда ҳам ёнғин содир бўлган ва қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин қисқа муддатда тўлиқ бартараф этилган.

Аниқланишича, боғчада таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли вақтинча иш фаолияти тўхтатилган. Ёнғин оқибатида боғча ҳудудида 2 кв.м майдонда қурилиш чиқиндилари ва хас-ҳашаклар ёнган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Андижон вилоят мактабгача таълим бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин боғча ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида қурувчиларнинг эҳтиёцизлиги оқибатида келиб чиққан.

“Мазкур ташкилотда тарбияланувчи болалар йўқлиги, қурилиш олиб борилаётган ташкилот биносига талафот ва ишчиларга тан жароҳати етмаганлигини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *