2000 йилда Ўзбекистон энергетика тизимининг ишлаб чиқариш қуввати 7 750 МВт. ни, 2016 йилда эса – 10 830 МВт. ни ташкил этган.
Ушбу вақт кўрсаткичлари оралиғида ўтган 16 йил ичида қарийб 3 000 МВт ишга туширилган холос.
Бугунга келиб (2017-2021 йиллар) энергетика тизимида мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари 14 131 МВт. ни ташкил қилмоқда.
Яъни кейинги 3 300 МВт. дан зиёд қувватлар сўнгги 4 йил мобайнида ишга туширилган.
2021 йил якунига қадар умумий қуввати 1 800 МВт. га тенг бўлган иссиқлик ва қуёш электр станциялари ишга туширилади ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари 15 800 МВт. га етказилади.