Бугун соат 08:37 да «Халқлар дўстлиги» бекатида носозлик содир бўлди. Бу ҳақида «Тошкент Метрополитени» УК маълум қилди.
Қайд этилишича, «Халқалар дўстлиги» бекатида 13 йўналишдаги ҳаракат таркибининг 2 вагонидаги 4 эшиклари техник носозлик туфайли ёпилмай қолган. Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар ушбу поезддан туширилган. Ортдан келаётган 5 йўналишдаги ҳаракат таркиби бир дақиқада етиб келиб йўловчиларни олиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин ҳам Ғафур Ғулом бекатидан Чорсу бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41 йўналишдаги поездда ҳаво тақсимланиш тизимида техник носозлик юзага келгани ҳақида хабар берган эдик.