2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оилалар мавжуд. Бу ҳақида Давлат Статистика қўмитаси маълум қилди.
Республикамиз ҳудудлари орасида энг кўп оилалар Фарғона вилоятига тўғри келган. Вилоятдаги оилалар сони 1 023 042 тани ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь-август ойларида республика бўйича 25 687 та ажрим ҳолатлари қайд этилган.
2021 йилнинг январь-август ойларида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажримлар сони қуйидагича:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 964 та;
• Андижон вилояти – 2 583 та;
• Бухоро вилояти – 1 372 та;
• Жиззах вилояти – 841 та;
• Қашқадарё вилояти – 1 795 та;
• Навоий вилояти – 831 та;
• Наманган вилояти – 1 997 та;
• Самарқанд вилояти – 2 662 та;
• Сурхондарё вилояти – 1 494 та;
• Сирдарё вилояти – 894 та;
• Тошкент вилояти – 2 722 та;
• Фарғона вилояти – 2 848 та;
• Хоразм вилояти – 975 та;
• Тошкент шаҳри – 3 709 та
Ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлардан шуни кўриш мумкинки, энг кўп ажралишлар сони Тошкент шаҳри, Фарғона вилояти, Тошкент вилоятида қайд этилган.