Туризм ва спорт вазирлиги “22 сентябр – Халқаро автомобилсиз кун” муносабати билан танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади! Вазирлик ахборот хизматининг хабар беришича, танловда оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ҳамда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Автомобилсиз кун акциясида иштирок этиб, унинг доирасида олинган сурат ва видеоларни қуйидаги ҳештегларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий тармоқлар (Инстаграм, Фаcебоок, Тwиттер, Тик-Ток, Телеграм)да жойлаган ҳамда энг кўп кўрилган постлар эгалари велосипед ва спорт экипировкаларини қўлга киритади:
#carfreeday_uzbekistan #shaxsiynamunakursat #avtomobilsizbirkun
Бунда 5 нафар биринчи ўрин эгалари – велосипед, 5 нафар иккинчи ўрин эгалари спорт экипировкалари билан мукофотланади.
Шу билан бирга, автомобилсиз кун акциясини энг фаол тарғиб қилган 5 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар велосипед билан мукофотланади.
Ғолибларга мукофотлар 27 сентябр – Бутунжаҳон туризм куни Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов томонидан тантанали равишда топширилади.
Автомобилсиз кун акциясини ўтказишдан мақсад мамлакатимиз аҳолиси ўртасида экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, йўл ҳаракати хафсизлигини янада такомиллаштиришга йўналтирилган.