Қашқадарёда ўқитувчиларни мажбуран ишлатган мактаб директори жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда мактаб директори ўқитувчиларни мажбуран тозалик ишларига жалб қилгани ҳақида хабар тарқалди. Аниқланишича, унда ўқитувчилар дарс соати камайтирилмаслиги учун тозалик ишларини қилгани айтилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар натижасида, Қарши шаҳар 31-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан мактаб ўқитувчилари ободонлаштириш ишларига жалб этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича, мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баробари (21 млн 600 минг сўм) миқдорида маъмурий жаримага тортилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *