“Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли, тезкор-профилактик тадбири давомида яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилоят ИИББ, Прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда Нурафшон шаҳри, Оҳангарон ва Чиноз туманларида ўтказган “тезкор тадбир” давомида, яширин равишда экстремистик фаолият билан шуғулланиб келаётган 27 нафар шахслар аниқланиб ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, вилоят ИИББ ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли, тезкор профилактик тадбирлари ўтказилаётгани ва унинг натижалари эълон қилиб борилиши ҳақида хабар берилган эди.