Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси «Ўзбекистонда журналистларнинг ҳуқуқий ҳимояси: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 10 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3195-сон қарори ижросини таъминламаётганидан норози эканлигини билдирди. Хусусан Олимжон Ўсаров қарорнинг
— 2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уюшмани Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уйга жойлаштирилишини таъминласин.
— 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой ёки ер участкалари билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйсин.
бандларининг ижросиз қолаётгани, Журналистлар ижодий уюшмаси ҳалиям ижарада фаолият юритаётганини қаттиқ танқид қилди.
«Тошкент шаҳар ҳокими Президент қарорини бажаришини сўрардим», — дейди раис.