Наманганлик 9 синф ўқувчиси АҚШда бўлиб ўтган онлайн танловда ғолиб бўлди

Наманган шаҳридаги 1 ИДУМнинг 9 синф ўқувчиси Аҳрормирзо Раҳмонов бир неча йилдирки, мусиқа санъати билан шуғулланиб келади. Ана шундай имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ҳозирга қадар кўплаб халқаро танловлар, мусиқа ва санъат фестиваллари ҳамда беллашувларда муваффақият қозонаётган ёш истеъдод соҳиби яқинда Лос-Анжелесда ўтказилган онлайн танловда ғолибликни қўлга киритди.

14 — 16 ёшли болалар ўртасида дунёнинг 87 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур танловда Аҳрормирзо скрипка йўналишида истеъдодини намоён этиб, “Юлдузлар саҳнаси” шиори остида ташкил этилган мазкур танловда 1-ўринни қўлга киритди.

Ёш истеъдод келгуси халқаро танловларда қатнашиш учун астойдил изланмоқда, дея хабар бермоқда Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *