Қашқадарё вилоятида аёл ўз эридан судга шикоят қилди. Унинг иддао қилишича, шаръий никоҳдаги эри унинг устига яна бир хотин олган. Бу ҳвқда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинган.
Маълум бўлишича, никоҳни ҳеч қандай диний маълумотга эга бўлмаган фуқаро «азбаройи савоб умидида» сартарошхонадаёқ ўқиб қўя қолган.
Аёлнинг даъволарига кўра, шаръий никоҳда уйланган турмуш ўртоғи унга нисбатан совуқ муносабатда бўлган.
Қамаши туман маъмурий суд биносида ўқилган ҳукмга биноан, эр эмас, ноқонуний тарзда никоҳ ўқиган фуқаро 15 сутка қамоқ жазосига тортилди.
Қашқадарёда 4 хотинли эркакдан аёли шикоят қилди
Leave a comment