Сирдарёда 97 млн долларлик «хазина» топилдими? Расмий муносабат берилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида қиймати 97 миллион долларлик хазина топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий маълумот тақдим этди. Унга кўра, бу ҳақдаги барча хабарлар ёлғон ва ижтимоий тармоқларда ёлғон хабар тарқатган «Тиктокер» аниқланди

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Суриштирув натижаларига кўра, ушбу маълумотни тарқатган шахс Сирдарё тумани Наврўз маҳалласида яшовчи Ю.А бўлиб, у  ижтимоий тармоқда ўзига тегишли аккаунтга кузатувчилар йиғиш мақсадида ёлғондан темирдан ясалган буюмларни тилла рангга бўяб, видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаган.

«Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан аҳоли ўртасида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *