Хитойнинг кўплаб етакчилари сиёсати собиқ Иттифоқ етакчилари йўл қўйган хатоларни такрорламасликка қаратилган. Агар Хитой тез орада ўз йўналишини ўзгартирмаса, у бунга йўл қўйиши эҳтимоли бор.
Собиқ Иттифоқ тарқаб кетганига ўттиз йил ўтиб, ХХР раҳбарияти олимларга воқеаларнинг бундай ривожи сабабларини ўрганиш бўйича топшириқ берди. Тадқиқотчилар эса бу хатоларнинг сабабларидан бири сифатида АҚШ билан қиммат турувчи қуролланиш пойгаси эканлигини кўрсатишди. Охир оқибат шўролар иқтисодиёти таназзулга юз тутди. Бу ҳақда «Bloomberg” нашрига “Миньсинь Пэй” ёзади.
Ҳарбий қудратда АҚШ билан тенглашиш учун Хитой ҳарбий харажатларни кескин ошириши лозим. Унда СССР каби қопқонга тушиши аниқ. Қолаверса, бунга қодир бўлмаган Хитой янада қийин аҳволга тушиб қолади.
АҚШнинг Австралияга ядровий сув ости кемаларини етказиб бериш бўйича қарори Пекинни қийин аҳволга солиб қўйди. Бундай узоқ муддатли стратегик қадам Хитойнинг жуда катта миқдорда ҳаражатлар қилишга ундайди.
АҚШнинг “Виржиния” русумдаги сув ости кемалари ҳар бири нархи 3,45 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Хитой ҳозир қийин вазиятда. У нафақат Тинч океанида АҚШнинг бирлашган салоҳиятига қарши, балки бир вақтнинг ўзида унинг Иттифоқчилари ҳарбий қудратига нисбатан қарши тура олиши керак.
Хитой ҳозир АҚШ ҳарбийлари билан тенгликка эришишга интилса, бу қийин вазифани бажара олмайди. Шўролар иқтисодиёти ўзининг энг чўққисига етган даврларда ҳам АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ярмидан ошмаган эди.
Хитой эса ҳозир бу миқдонинг 70 фоизини ташкил этаяпти. Келгуси 15 йилда АҚШ ҳарбий харажатларига тенглашиши мумкин. Аммо АҚШ Япония, Ҳиндистон ва Австралия билан хавфсизлик бўйича тўрттомонлама мулоқотга эришиши ва Хитойни тийиб туриш учун ҳарбий альянсга тез айланиши мумкин.
Жаҳон Банки маълумотига кўра, бу тўртликнинг ялпи ички маҳсулоти 30 триллион бўлиб, армиялари ялпи бюджети эса 900 миллиард долларга етади. 2020 йилда Пекиннинг мудофаа сарфи 250 миллиард доллар бўлди. Албатта, икки давлат зиддияти ҳеч бирига манфаат келтирмаслиги аниқ.