Фурқат туманида харидор сотувчини алдаб кетди

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Фурқат туманида яшовчи фуқаро М.Р 11-июл куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилади. Унга кўра, 2021-йилнинг 01-июл куни номаълум шахс уни алдаб, 10.000 дона ғишт маҳсулотларини сотиб олишини ва пулларни пластик карта ҳисобига ўтказиб беришини айтган. Фирибгарга ишонган М.Р унга пластик карта рақами ва паролини берган. Натижада сохта “харидор” сотувчининг ишончини суистеъмол қилиш орқали пластик картасидан 3.075.000 сўм пулларни ўзлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *