Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Сoқолга ёпишадиган ГАИ ходими» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 сентябр куни Жиззах шаҳар, Шароф Рашидов шох кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори М.Умаров томонидан «Mercedes-Benz» русумли автомобил тўхтатилган. Ўзаро суҳбат давомида ЙПХ инспектори ҳайдовчининг сақолига эътироз билдирганлиги видеода акс этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, ходимнинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди.