Шавкат Мирзиёев Наманганда ташрифи давомида Афғонистон чегарасида ўзбекистонлик бир аскар ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
«Куни кеча ҳам давлатимиз чегарасини бузиб ўтишга уриниш бўлди. Бир наркобарон ҳаракат қилди. Лекин бизнинг дахлсизлик масаласида позициямиз қатъий, керак бўлса, чегарамизни ҳимоя қилиш учун қурол ишлатамиз. Кечаги вазиятда ҳам ўз вазифасини шараф билан бажарган бир аскаримиз қаҳрамонларча ҳалок бўлди. У шу юрт фарзанди – наманганлик эди», – дейди Шавкат Мирзиёев.