Бугун “Халқаро туризм куни” муносабати билан жойларда тадбирлар бўлиб ўтди

27 сентябрь – Халқаро туризм куни муносабати билан “World tourism day in Tashkent” шиори остида Халқлар дўстлиги саройидан Амалий санъат музейигача бўлган масофада велосипед+мотобайкер+ретроавто кўргазмали юриши бўлиб ўтди.

Бугун мазкур кун муносабати билан Хоразм вилоятида ҳам қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Жумладан, Хива шаҳрида ўтказилган “Халқаро туризм куни” диорасида ташкил этилган ҳунармандчилик, рассомчилик, миллий таомлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмалари, спорт мусобақалари ва бошқа маданий тадбирларда жамоат тартибини сақлаш, чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, билан бирга фуқароларни карантин талабларига риоя қилишларини назорат қилиш йўналишида вилоят ИИБ соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда иш олиб борди.

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси

Шунингдек, веломарафон иштирокчиларидан иборат парадда Хавфсиз туризм бошқармасининг техникалари намойиш қилинди ҳамда вилоятдаги нуронийлар, байналминалчилар ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасига хавфсиз саёҳатларини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *