Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилишида федерация раиси лавозимига Миллий гвардия қўмондони, генeрал-майор Рустам Жўраевнинг номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланибди.
Янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорлик изҳор этиб, ушбу спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча имкониятларни ишга солишини билдирибди.
Шу ўринда савол туғилади. Шундоқ ҳам тобора вазифалари кенгайиб бораётган Миллий гвардия қўмондонининг камондан ўқ отиш спортини ривожлантириб юбора олишига қанчалик ишониш мумкин? Хоҳиш бўлгани билан бунинг учун вақт ва имконият ҳам керак эмасми?..
Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раҳбари этиб тайинланган эди, шунингдек Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида Функционал кўпкураш федерацияси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.