Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ходимлари ихтиёрий-мажбурий равишда пахта теримига жалб қилинаётганлиги ҳақидаги хабар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ ходимлари иш жойларида эканлиги аниқланди, улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказилганда улар пахта теримига жалб қилинмаганлигини маълум қилишган.
Шунингдек, ушбу корхонада барча ходимлар ва раҳбарлар иштирокида йигилиш ўтказилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўйган шахсларга маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги тушунтирилган.