“Бир оиладан уч инсон туҳмат билан қамоқда ўтирибди” сарлавҳали видеохабар юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Бир оиладан уч инсон туҳмат билан қамоқда ўтирибди” сарлавҳали видеохабар тарқалган.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2020 йилнинг 4 октябрь санасида Миришкор тумани, Чандир қишлоғида яшаган 2 нафар шахснинг мурдалари қотиллик аломатлари билан ҳамда Ш.Ж ва вояга етмаган Д.Алар оғир тан-жароҳатлари билан хушсиз ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича 3 нафар шахсга айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилоят судига юборилган.

Ҳозирда, жиноят иши Қашқадарё вилоят судида кўрилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *