Халқимизда «Ўз уйинг – ўлан тўшагинг» деган нақл бор. Ҳар ким ҳам бир бошпана, бир ватанга эга бўлишни орзу қилади. Айни шу орзулар фуқароларнинг арзон таклифларга учиб, алданиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.
Текширув натижаларига кўра, “К” МЧЖ раҳбари М., норасмий раҳбари И. ва бошқалар, фуқароларнинг ишончига кириб, МЧЖ томонидан кўп қаватли турар-жой биноси қурилишини айтган ҳамда 5 нафар фуқарони «шартнома» тузишга кўндирган. Ушбу «олди-сотди»лар фирибгарларга фуқароларнинг 1,3 млрд сўмини қўлга киритиш имконини бергани маълум бўлди.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.