ДХХ ходимлари Ўзбекистон ҳудудидаги ноқонуний равишда гиёҳванд моддалар олиб кирилишининг олдини олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинган.
Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан 9 килограмм 84 грамм опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.