Шимолий Корея қачон Сеул билан алоқаларни қайта тиклайди?

Ким Чен Ин Жанубий Корея билан алоқаларни қайта тиклашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Ренхап” нашрига таяниб, «Zamon.uz» ёзмоқда.

Шу мазмундаги баёнот билан у КХДР Олий Халқ Мажлисининг бешинчи сессиясида чиқиш қилган. Маълум қилинишича, Сеул ва Пхеньян ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқа тизими октябрь бошларидаёқ қайта тикланиши мумкин. Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бу Корея яриморолидаги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига ва тинчлик ўрнатилишига олиб келади.

Шунингдек, КХДР етакчиси АҚШ билан муносабатларга тўхталиб ўтди. У Вашингтоннинг мулоқотга оид таклифини рад этиб, буни душманликни яширишга қилинган ҳаракат сифатида баҳолади. Ким Чен Ин АҚШ  Шимолий Кореяга нисбатан муносабатини ўзгартирмаганини таъкидлаган.