“Chevrolet Lacetti” автомобилини ишлаб чиқариш линиялари оптимизация қилиниши натижасида ушбу русумдаги машиналарни ишлаб чиқарилиш ҳажми кунига ўртача 280 тадан 320 та автомобилга етди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Завод линияларининг модернизация қилиниши ойига 1000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради.