Наманган шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган 6 ёшли фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, 2021 йил 29 сентябр куни соат 17:00 ларда, Наманган шаҳар Яккасада МФЙ ҳудудида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли ISUZU русумли юк автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган пиёда, Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшаган, 2015 йилда туғилган болани уриб юборган.
Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 29 сентябръ куни Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексинининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.