Самарқандда ўқувчини ургани айтилган мактаб директори ўринбосари ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда «Оқдарё туманида директор ўринбосари 4-синф ўқувчисини калтаклаган»и айтилган видео тарқалди. Ҳолатга Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 53-мактабда содир бўлган. Икки ҳафта олдин мактабнинг 4 «В» синфида ўқиётган 10 яшар ўқувчига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қўл кўтарган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари O.Жангиров, туман ХТБ мудири С.Ортиқова ва бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб боришган.

Ўрганиш давомида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 4 синф ўқувчисини калтаклагани ўз исботини топган. Шундан сўнг раҳбар ўз вазифасидан озод қилинган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *