АҚШ Ашраф Ғани мамлакатдан миллионлаб доллар олиб қочганини ўрганади

АҚШ ҳукумати Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани республикадан миллионлаб долларларни экспорт қилгани ҳақидаги маълумотларни ўрганмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳукуматининг Афғонистонда қайта қуриш бўйича бош инспектори Жон Сопко маълум қилди.

«Биз буни ҳали исботлаганимиз йўқ, лекин биз бу маълумотларни ўрганяпмиз. Биздан бу ҳақда назорат ва ислоҳотлар қўмитаси (АҚШ Вакиллар палатаси) сўради», — дея такидлаган у.

Аввалроқ, «Толибон» ҳаракати собиқ президент Ашраф Ғанини экстрадиция қилишни талаб қилмаётгани, балки у олиб кетган пулни қайтариб беришини талаб қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Собиқ президентнинг ўзи билан пул олиб кетмаганлигини маълум қилган. У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ёки бошқа мустақил органлар назорати остида аудит ёки расмий терговга тайёрлигини билдирган.