Бекободда “Реал Мадрид” клубининг футбол академияси иш бошлади

Бекободда “Реал Мадрид” футбол академияси очилдиТошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида “Реал Мадрид” клубининг футбол академияси иш бошлади.

Ушбу футбол академиясида барча шарт-шароит мавжуд: ўйин майдонлари, ётоқхона, ўқув бўлими ва замонавий ошхона. У ерда 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 7 та ёш тоифасида футболчилар тайёрланади. Академияда ўқув-машғулотлари “Реал Мадрид” футбол клуби анъаналарига мос равишда олиб борилади. Машғулотлар учун табиий ва сунъий футбол майдонлари, фитнес машғулотлари учун мўлжалланган иншоотлар бунёд этилган.

Мазкур академиянинг очилиш маросимда “Реал Мадрид” футбол клубининг афсонавий собиқ футболчиси Алваро Арбелоа иштирок этди ҳамда унга қабул қилинган ёш футболчиларга ўз маҳорат ва тажрибасини намойиш қилди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *