Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.К. фуқаро О.га ўзини гўёки Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан 200 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 6 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бундан ташқари, фуқаро О.К. муқаддам фуқаролар К. ва Қ.дан ҳам шу ҳолатда 21 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.