Энергетика вазирлиги матбуот котиби Элмира Бекмуродовага кўра, жорий йилда газ тармоқларини тартибга келтириш бўйича режалаштирилаётган чора-тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида 283 мингта аҳоли хонадонларининг табиий газ таъминоти яхшиланади, ҳозирга қадар умумий ишларнинг 96 фоизи тўлиқ бажарилган.
Хусусан, куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти бўйича юридик истеъмолчиларга ўтган йилга нисбатан 3 млрд куб метр, яъни 18 миллиард куб метр миқдорида табиий газ етказиб берилади.
Бироқ, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш ҳажми қанчалик оширилмасин, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва хонадонларнинг энергия самарадорлигига эътибор берилмаса, кўрилаётган чоралар самарсини бермаслиги мумкин. Бунинг натижасида тармоқда узилиш ҳолатлари юзага келиши ва истеъмолчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиши мумкин.
Мазкур сўзлардан англашиладики, “…ҳар эҳтимолга қарши қиш ғамингни йиғиб қўй, чунки уста-олармонлар чиқса, совуқда қоласан”.
Реалликка қарайдиган бўлсак, қишлоқ аҳлининг катта қисмини газ ва чироқ муаммолари қийнайди, бунга ҳеч бир факт келтиришни жоиз топмадик, чунки бу шундоқ кўз ўнгимизда содир бўлаётган ҳолатлар.
Зайниддин Норқувватов