Президентликка номзод Алишер Қодиров, агар Ўзбекистондаги сайловда ғалаба қозонса, бошқа миллат вакиллари ўз ишларини давлат тилида бажарса, уларга маошининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлашга ваъда берди.
Бу нима навбатдаги пиарми? Биламиз сиз пиар қилишга роса устасиз, аммо бу гапингиз ҳақиқатга айланадиган бўлса яна халққа жабр бўладими? Аҳир сиз ўз чўнтагингиздан бу пулларни тўламайсиз.
Давлат статистика қўмитаси берган сўнгги маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолиси 35 млн. кишини ташкил этмоқда.
Шундан, Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг этник таркибида ўзбек – 29,2 млн.дан зиёд киши рўйҳатга олинган. Қолаверса бу рақамларнинг ҳам қўп қисми албатта миллати ўзбек русийзабонлар десак адашмаган бўламиз.
Бунлан ташқари:
тожик миллатига мансуб – 1,7 млн. киши
қозоқ миллатига мансуб – 821,2 минг киши
рус миллатига мансуб– 720,3 минг киши
қирғиз миллатига мансуб – 291,6 минг киши
туркман миллатига мансуб – 206,2 минг киши
татар миллатмга мансуб – 187,3 минг киши
корейс миллатига мансуб – 174,2 минг киши
украин миллатига мансуб – 67,9 минг киши
озарбайжон миллатига мансуб – 41,2 минг киши
белорусь миллатига мансуб – 18,5 минг киши
бошқа миллатлар – 426,4 минг кишини ташкил этади. Оддий ҳисоб билан айтганда 5 млн.дан зиёд аҳоли бошқа миллат вакиллари. 14.2 фоиз аҳоли бу бошқа миллат вакиллари ва қўшимча равишда ўзбек миллатига мансуб русийзабонлар қўшилса бу рақам анча кўтарилиб қолади.
Аҳоли шундоқ ҳам қийналиб турганда бу каби баландпарвоз гапларнинг ўрни эмасга ўхшайди. Номзодлардан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли устидан кулмасликларини сўраб қолган бўлар эдик.