Олдинроқ Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳудудида ёзнинг чилласида кўчирилган дарахтлар ҳақида ёзгандик. Бугунги экоқўмита масъуллари иштирокидаги мадбуот анжуманида шу масалага ойдинлик киритиш мақсадида савол билан юзландик.
Экоқўмита раиси ўринбосари Исломбек Боқижоновнинг айтишича, дарахтларнинг мавсумлар бўйича кўчириш вақти бор ва биз келтирган “дарахт кўчириш операцияси” муддати бу мавсумга номутаносиб, яъни низомда келтирилган кўчириш пайтида эмас.
Боқижоновга кўра, тегишли маълумотларни тақдим этганимизнинг эртасиёқ бу масалага ойдинлик киритилади ва ҳолат тафтиш қилинади.
Бугун таҳририятимиз томонидан Янгибозор туманидаги ҳолат юзасидан ўзимиздаги маълумотларни тақдим этамиз ва эртасига қўмита вакилларидан ўз муносабатларини кутамиз.