Деҳқонобод тумани Халқ таълими бўлим мудири Бахтиёр Юсупов ижтимоий тармоқларда тарқалган “Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани халқ таълими идораси таъмирталаб ҳолатда экан. Айрим жойлари нураб қулаш ҳолатига келган. Бинони таъмирлаб қўйишса яхши бўларди” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.
Таҳририятимиз журналистлари мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Деҳқонобод тумани ХТБ мудири Дилмурод Юсупов билан боғланди. Дилмурод Юсуповнинг бизга маълум қилишича, бино тахминан 1970 йиллар атрофида қурилган (аниқ маълумотни билмас эканлар) ва ҳозиргача фойдаланиб келинмоқда.
Яқинда вилоят ҳокимиятига шу бўйича хат билан чиқишган, улар “…рўйхатга олдик, 2022 га аниқ қуриб берамиз” билан қутулишган, қурилиш-қурилмаслиги, қанча маблағ ажратилгани эса мавҳумлигича турибди.
Нега турли шов-тадбирларга миллионлаб, миллиардлаб пул сарфланиб турганда таълим одамлари совуқда ўтириши керак экан?
Мисол учун келтириб ўтамиз, жорий йил Шаҳрсабзда ўтказилган ёшлар фестивалига 1 млрд 517 млн 800 минг сўм миқдорида пул ажратилган.
Билмадик, қачонгача ХТБ ходимлари бундай шароитдаги, қишда томидан чакка ўтадиган, деворлари ёрилган хонада ишлашаркин?!
Зайниддин Норқувватов