«Отпускада ҳам ишладик». Бувайдада ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинган

Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 14 умумтаълим мактабида ўқитувчи ва техник ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилинган.


Ўқитувчилар қарийб икки ой давомида, ҳатто “отпуска” пайтида ҳам мактабни таъмирлашга жалб қилинган, эвазига эса ҳеч қандай қўшимча пул берилмаган.
ХТВ томонидан мактаб таъмири учун 130 млн миқдорида пул ажратилган ва “Азамат” хусусий фирмасига маблағ ўтказиб берилган.


Мактаб техник ходимининг бизга маълум қилишича, мазкур фирмадан битта ҳам ишчи келмаган, мактаб директори Р.Н эса ўқитувчиларни ишлатган, яъни мажбурий меҳнатга жалб қилган. Меҳнат қонунчилигига кўра, бу мутлақо зиддир.

Таълим-таълим деб, оғиз йиртамиз-у, бироқ ўқитувчиларнинг ҳуқуқий масаласига келганда жиммиз.

Ўйлаймизки, бу масалани Халқ таълим вазирлиги ўз назоратига олади.

Зайниддин Норқувватов