Ўзбекистонда бир неча йилдан сўнг илк марта Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилди. «PEOPLE» ушбу фестивалнинг асосий муваффақиятсизликлари ҳақида мақола тайёрлади.
Ушбу тадбир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилди: кўплаб чет эллик меҳмонлар, тадбирлар ўтказиш учун турли жойлар, бешта кинотеатрни реконструкция қилиш ва очиш, миллионлаб долларлик янги ускуналар ва бошқалар. Аммо, айтилганидек, танганинг иккинчи томони ҳам бўлади. Афсуски, ушбу маросим билан ҳам худди шундай ҳолат содир бўлди. Гап ушбу тадбирнинг ташкилий масалалари билан боғлиқ.
Тадбирларнинг кенг кўламли эканини кўплаб меҳмонлар белгилайди ва бу ўз навбатида, мураккаб жараённи келтириб чиқариши боис ташкилотчиларга қийин вазифалар ишониб топширилади.
Квентин Тарантинонинг «Жиноий чўпчак» фильмида Уинстон Вульф исмли қаҳрамон бор. Фильмда ўрнига ҳеч кимни қўйиб бўлмайдиган шахс экани ва қисқа вақт ичида ҳар бир қадамини ўйлаб, кейин ташкиллаштириши кўрсатилади. Ҳар қандай тадбир муваффақиятининг калити ҳам — бу режалаштирилган ва аниқ ташкилотчилик ҳаракати ҳисобланади, аммо афсуски, Халқаро кинофестивалнинг очилиш маросимида бу бўлмади.
Қизил йўлакча.
Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими «Кино сарой»да бўлиб ўтди. У 19:00 да бошланиши керак эди, лекин журналистлар 18:00 да ўша ерда бўлиши айтилган. Катта масштабли тадбирлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилади, кинофестевал ташкилотчилари ҳам айнан шундай қилди. Биринчи муваффақиятсизлик бу ташкилотчилар мавжуд бўлмаган янгича бейджик ўйлаб топгани ва айрим журналистлар оддий бейджик билан киритилмагани бўлди, лекин кейинчалик шовқин кўтарилгани, норозилик сабаб бу бекор қилинди.
Кейинчалик меҳмонларнинг катта қисми ташриф буюра бошлади, қўриқчилар эса кимни киритиш кераку, кимни йўқ билолмай қолди. Оқибатда оддий меҳмонлар ҳам, ўзбек киноиндустрияси юлдузлари ҳам ярим соатдан ортиқ навбат кутишига тўғри келди, қизил гилам устида эса шоу аллақачон бошланган эди. Шунга ўхшаш кенг кўламли тадбирларда меҳмонлар учрашуви пайтида ёки юлдузларнинг кириб келиши вақтида турли спектакллар кўрсатилади.
Шундан сўнг, қизил йўлакчадаги бошловчилар хорижлик юлдузлар, делегация аъзоларини эълон қила бошлади, бу вақтда ташкилотчилар меҳмонлар оқимини назорат қилолмай қолди. Машиналар кетма кет кела бошлади, юлдузлар эса гилам бошида бир-бирини кутиб туришга тўғри келди. Бошловчилар эса чет эллик юлдузлар исмларини умуман чалкаштириб юборди, хорижликлар қизил гиламдан эмас, унга паралел бўлган йўлдан юрди, шу сабабли кимгадир эътибор берилди, кимдир эса шунчаки жимгина ўтиб кетди.
Аввалига ОАВ учун белгиланган гиламда фақат камерачилар бор эди. Фотографларга суратга олиш, журналистларга эса интервью олиш тақиқланганди. Лекин, пресс-воллар одатда шу мақсдадда ташкил қилинади.
Журналистлар ташкилотчилар қизил йўлакча моҳиятини тушинтиргандан кейингина қўя бошланди. Бироқ қизил гиламда бўлиш ва юлдузлар билан мулоқотда бўлиш имконияти журналистларга берилмади, чунки ташкилотчилар бутун жараённи тезлаштиришга ҳаракат қилган.
Маросим.
Қизил йўлакчадан сўнг меҳмонлар уларни ашаддий мухлислари кутиб турган «Кино саройи» кинотеатрига борди. Зал бутунлай тартибсиз эди, ташкилотчилар юлдузлар, хорижий делегация ва матбуот учун жой ажратмаган эди. Иштирокчилар қаерда ўтириши аниқ белгиланмаган, шунинг учун меҳмонлар ўз жойини қидириш учун зални айланиб чиқишига тўғри келди. Филипп Киркоров ва Стивен Сигал залнинг ўртасида, кўплаб мухлислар қуршовида ўтирди. Соқчиларнинг ҳеч бири бу вазиятни ҳал қилишга уринмади.
Бундай тадбирлани ўтказишда хорижий тажриба шуни кўрсатадики, аввало, барча машҳурлар ва муҳим меҳмонлар ўз жойига кузатиб қўйилади, улар тўлиқ жойлашгандан сўнг, иложи бўлса, мева ва ичимлик билан меҳмон қилинади. Шунингдек, залда чиптага кўра меҳмонларга тўғри қатор ва жойни топишга ёрдам берадиган инсонлар бўлиши керак. Яна бир диққатга сазавор нарса шундаки, ўша куни залнинг вентиляция тизими ишламай қолганга ўхшайди, чунки у ерда ёқимсиз ҳид бор эди. Ҳожатхоналардаги гигиена воситалари, масалан, совун, рўмолча ва туалет қоғози бўлмагани билан боғлиқ вазиятни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.
Ўзбекистонда коронавирус чекловлари ҳали ҳам амалда эканини унутмаслигимиз керак. Тадбирда 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашди ва уларнинг аксарияти ниқобсиз эди. Энг ачинарлиси шундаки, ниқобларни ҳеч қаердан олишнинг иложи йўқ эди. Кириш жойида ҳароратни ўлчайдиган ва антисептик берадиган инсонлар бўлмаган.